Мазкур дарслик Архитектуравий лойиҳалаш асослари фанидан илк бор ўзбек тилида яратилган. У уч бўлимдан иборат бўлиб, 1- бўлимда Архитектуравий лойиҳалаш асослари фанининг назарияси, яъни фаннинг маъруза дарсларида ўтиладиган билимлар: архитектура тўғрисида умумий маълумот, меъморий чизмаларнинг асосий турлари ва лойиҳалаш асослари баён қилинган. 2-бўлимда архитектуравий лойиҳалаш асослари фанининг амалий машғулотлари: фан бўйича талабалар бажарадиган график топширқлар, уларнинг бажариш услубиятлари, кичик меъморий шаклларнинг лойиҳалаш бўйича тавсияномалар ва бажарилган ишлардан намуналар келтирилган. 3-бўлимда мазкур фандан талабалар бажариш зарур бўлган мустақил ишларнинг мавзулари, хажми, шакллари ва уларни баҳолаш мезонлари ўрин олган. Дарслик ”Архитектура“ таълим йўналиши талабаларга мўлжалланган. Ундан ”Архитектура“ йўналиши асосида шакллантирилган барча магистрлик мутахасисликлари талабалари ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ko'chirish: Arxitekturaviy loyhalash asoslari. X. Po`latov. 2007.pdf 7.56 Mb