Ўзбек тилида чоп этилаётган ушбу ўқув қўлланмада мева-сабзавотлар, дон ва дон маҳсулотлари ҳамда техник экинлар, умуман олганда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва бирламчи қайта ишлаш технологияси бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари учун зарур бўлган асосий маълумотлар ёритиб берилган.
Ўқув қўлланма 5620500-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва уларни дастлабки қайта ишлаш технологияси бакалавр йўналиши ўқув режасидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига товар ишлов бериш”, “Мева-сабзавотларни сақлаш технологияси”, “Мева-сабзавотларни бирламчи қайта ишлаш технологияси”, “Донни сақлаш ва бирламчи қайта ишлаш технологияси” фанлари асосида тузилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларининг барча ихтисосликлари бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари ўтказиш учун мўлжалланган. Мазкур ўқув қўлланмадан ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари талаба-лари, магистрлар, ўқитувчилар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланиши мумкин.
Ko'chirish: Қишлоқ_хўжалиги_маҳсулотларини_сақлаш_ва_бирламчи_қайта_ишлаш_технологияси.pdf 5.66 Mb