Бугунги кунда ташқи қарз муаммоси барчани бирдек қизиқтирмоқда. Кимдир Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган ташқи қарзидан хавотир билдирса, яна кимдир бу ҳолатни глобаллашувнинг ўзига хос жиҳати сифатида баҳоламоқда. Ташқи қарз борасидаги гап-сўзлар Хитой ва Қирғизистон ўртасидаги қарз борасидаги муносабатларнинг чигаллашуви натижасида янад авж олди.