Жамиятда соғлом маънавий муҳитни яратиш, ҳар томонлама етук баркамол авлодни вояга етказишда ислом дини ва унинг халқчил фалсафаси алоҳида аҳамиятга эга.. Инсон ва жамоаларнинг ўз тараккиётида юксак даражага эришишини ўрганувчи фанлар мажмуаси акмеология дейилади. Бу фан инсон ва жамоалар ўз тараккиётида юксакликка эришишини ўрганувчи барча фанлар билан чамбарчас алоқада булади. Айникса унинг шарқона эзгу хусусиятларни ўзида мужассамлашгирган шахснинг маънавий камолотига таъсир ўтказадиган жиҳатлари муҳим ҳисобланади.