Самарадорликнинг туб негизини унумдорлик ташкил қилади. Унумдорлик барча тармоқларда, ташкилотнинг ҳамма босқичлари ва бўғинларида амалга ошиши зарур. Айниқса у инсон ресурсларини бошқариш борасида ва бевосита ташкилотнинг ишлаб чиқариш операциялари доирасида биринчи галда таъминланиши лозим