Қарорлар қабул қилиш ҳар қандай бошқарув фаолиятининг муҳим қисмидир. Қарорни бошқарув меҳнати маҳсули, уни қабул қилишни эса ушбу маҳсулотни пайдо бўлишига олиб борувчи жараён сифатида қараш мумкин. Қарорларни қабул қилиш тажриба ошган сари юзага келадиган кўникмалардан ҳисобланади. Қарорларни қабул қилиш ҳар хил босқичдаги менежерлар томонидан амалга оширилади ва ушбу қарорлар ташкилотнинг битта бўлинмасига ёки бутун фаолиятига ўз таъсирини ўтказиши мумкин