Бугунги кунда ОАВ демократик давлат тузилмасининг ўзига хослигини намоён қилишнинг муҳим хусусиятларидан бири саналади. Ушбу омил ҳар қандай замонавий давлат кўринишида мавжуд бўлиши замон талаби ҳисобланади. Мазкур ишда ҳам ОАВларнинг ҳуқуқий аослари ва уларнинг том маънодаги “тўртинчи ҳокимият”га айланиши атрофлича талқин қилинган.