Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган таълим тизимидаги ислоҳатлар барча фанлар қаторида информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш тизимини такомиллаштиришга олиб келди. Узлуксиз таълим тизимида "Информатика ва АТ" ўқув фанини ўқитиш масаласи қайта кўрилиб, бугунги кун талаблари даражасида унинг мазмуни такомиллаштирилган ва замонавий технологиялари асосида ўқитиш методлари йўлга қўйилган.