Шахмат ўйини қадимий ва қизиқарли спорт ва санъат турларидан бири. У беш минг йиллик тарихга эга. Мамлакатимизда халқлар орасида минг йилдан бери ўйналиб келинади. Бу ҳақида жуда кўплаб тарихий манбалар гувоҳлик беради. Шахмат ўйини айниқса, темурийлар даврида ривож топади. Амир Темур, Алишер Навоий каби буюкларимиз ҳам шахмат ўйнаганлиги ҳақида маълумотлар бор. Шахмат ўйинлари тарихи Туркистон тарихининг бир парчасидир